ЕИ расмийлари Кавказортига сафар қилади

Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийлари кейинги ҳафтада Озарбойжон, Арманистон ва Грузияга сафар қилади.

Хабарларга кўра, ЕИ расмийлари бу давлатлар расмийлари билан учрашиб ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади. Озарбойжон ва Арманистонда ЕИнинг янги дипломатик миссиялари очилиши кутилмоқда. ЕИ расмийлари, жумладан, ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер ва Словения ташқи ишлар вазири Дмитрий Рупел минтақа раҳбарлари билан Кавказда вақтинчалик чек қўйилган можароларни ҳам муҳокама қилади.