Бағдоддаги 2 та портлашда 64 киши ҳалок бўлди

Хабарларга кўра, портлашдан бири пойтахт марказидаги мол бозорида рўй берган. Бу портлаш оқибатида 46 фуқаро ўлган, 80 киши жароҳатланган. Ҳеч қанча вақт ўтмай, Бағдоддаги яна бир бозорда рўй берган иккинчи портлашда эса камида 18 киши ҳалок бўлган, йигирмадан ортиқ фуқаро яраланган.