Германия Афғонистонга қўшимча куч юбормайди

Германия мудофаа вазири Франц Йозеф Юнг немис ҳукуматида Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбориш режаси йўқлигини маълум қилди.

Бундан бироз аввал Германия нашрларидан бири АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс германиялик ҳамкасбига мактуб йўллагани, унда АҚШ расмийси Германия ҳукуматини Афғонистонга қўшимча куч юборишга чақирганини билдирганди.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг 3200 ҳарбийси бор. Германия мудофаа вазири бу қўшинлар Афғонистонни қайта тиклаш ишларидаги иштирокини давом эттираверишини маълум қилди.