Меҳмонхона қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида тўрт қаватли меҳмонхонанинг қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди.

Бундан уч кун аввал шаҳар расмийлари меҳмонхона раҳбариятига бинонинг қулаб тушиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш йўллаган эди.

Хабарларга кўра, ҳозир қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остида яна бир қанча одам қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.