Коломбода портлаш рўй берди

Шри-Ланка пойтахти Коломбода рўй берган портлашда ўн киши нобуд бўлди, юзга яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш аёл ўзини Коломбодаги темир йўл вокзалида портлатиб юборган.

Мазкур воқеадан бир кун аввал ҳам мамлакатнинг Дамбулла шаҳрида автобус портлатиб юборилиши оқибатида 18 киши нобуд бўлган эди.
Ҳозирча ҳеч ким бу портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.