Ироқда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди

Ироқда АҚШ ҳарбийларининг “Ал-Қоида” жангариларига қарши ўтказган амалиёти чоғида тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши нобуд бўлди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги воқеа Искандария шаҳри яқинида рўй берганини билдирди.

Шунингдек, АҚШ аскарларидан бири жароҳатлангани, уч ироқлик ҳарбийлар шифохонасига ётқизилганини маълум қилинди.