ЕИ расмийларининг Кавказортига сафари давом этмоқда

Куни-кеча ЕИ делегацияси Озарбойжонда бўлиб, мамлакат президенти Илҳом Алиев ва ташқи ишлар вазири Элмар Мамадиёров билан учрашган эди. Озарбойжондаги иқтисодий ислоҳотларни олқишлаган ЕИ ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер демократия соҳасида ҳам талайгина ишлар амалга оширилиши кераклигига алоҳида урғу берди.

ЕИ вакиллари Озарбойжондан Грузияга ўтди.