Полициячилар сафарбар этилди

Исроил ҳукумати Димона шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатига жавобан мамлакат шаҳарларига мингдан ортиқ полиция ходимини сафарбар қилди.

4 февраль куни Исроил ҳудудида худкуш томонидан содир этилган портлашда бир аёл нобуд бўлган эди. Яна бир худкушни эса Исроил полицияси отиб ўлдирганди.

Исроил расмийларининг билдиришича, бу шахслар Исроил ҳудудига Ғазо минтақасидан яширинча ўтган.

Айни пайтда Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасида ўтказган амалиёти чоғида “Ҳамас” ҳаракатининг саккиз аъзоси ҳалок бўлгани маълум бўлди.