ЕХҲТ Россияга ўз кузатувчиларини юборади

ЕХҲТ ҳузуридаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари идораси Россиядаги президент сайловига ўз кузатувчиларини юборишга қарор қилди.

Бюро матбуот котибининг айтишича, 6 февраль куни тўрт кузатувчи Россияга жўнаб кетган. Шунингдек, жума куни яна 15 кузатувчининг Россияга бориши кутилмоқда.

Куни-кеча Россия Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТга ўз кузатувчилари сонини 70дан 75 кишига ошириб, улар 20 февралга қадар Россияга юборилишига рози эканини билдирган эди.