Ҳижоб масаласи муҳокама қилинмоқда

Туркия парламенти университетларда рўмол ўрашни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни бекор қилиш масаласини муҳокама этмоқда.

Ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси Туркияда университетларда ва ҳукумат муассасаларида аёлларнинг рўмол ўраб юришига тақиқни бекор қилиш талаби билан чиққан эди. Бу таъқиқнинг бекор қилинишига қарши чиқаётганлар эса мазкур ҳаракат Туркиянинг дунёвий давлат бўлиб қолиш тамойилларига ўта зид эканини билдирмоқда.