Италия президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди

Ўтган ойда бош вазир Романо Проди ҳукумати Сенат ишончини қозона олмагандан сўнг у истеъфо беришини эълон қилган эди.

Энди апрель ойининг ўрталарида муддатдан аввал парламент сайлови ўтказилиши мумкин. Кўпгина кузатувчилар бу сайловда медиамагнат Сильвио Берлускони партияси ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.