БМТ кўкнори майдонлари кенгаяётганидан ташвишда

БМТнинг уюшган жиноятчилик ва наркотикларга қарши кураш бўлими Афғонистонда кўкнори етиштириш кўлами ошиб бораётганидан жиддий ташвиш билдирди.

Бўлим ҳисоботида айтилишича, Афғонистонда 2008 йилда ҳам кўкнори ҳосили 2007 йилдаги каби серҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ҳисобот муаллифларининг билдиришича, “Толибон” жангарилари Афғонистон ҳукумати кучларига қарши олиб бораётган кураши учун маблағни кўкнори етиштираётган фермерлардан олмоқда.