ЕХҲТ Россияга кузатувчи юбормайди

ЕХҲТ парламент кенгаши ҳамда демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Россиядаги президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этмасликка қарор қилди.

ЕХҲТ ҳузуридаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси баёнотига кўра, расмий Москва жорий этган тақиқлар халқаро кузатувчиларнинг 2 мартга белгиланган президент сайловида иштирок этишига тўсиқлик қилмоқда. Жумладан, Россия халқаро кузатувчиларнинг муддатидан аввал мамлакатга киритилишига рухсат бермаган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса ЕХҲТ идораси аввал билдирган талабларни ультиматум ўлароқ баҳолади ва “ўзини ҳурмат қилган давлат бу ультиматумни қабул қилмаслиги”ни билдирди.