Сербия Косово мустақиллигини тан олмайди

Сербия президенти Борис Тадич ўз мамлакати Косово мустақиллигини тан олмаслигини билдирди.

Мюнхен халқаро анжумани арафасида сўзлаган Борис Тадич Европа Иттифоқи ва АҚШни Косово мустақиллигини қўллаб-қувватламасликка чақирди.

“Барчамиз шошмашошарлик билан эмас, балки жуда эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилишимиз лозим. Мен сизга бунинг хавфли жиҳатлари хусусида огоҳ бўлишимиз ва барчамиз учун умумий бўлган стратегик масалаларни жиддий қабул қилишимиз керак, деяпман”, – деди Сербия президенти.

Б.Тадич бу масала юзасидан янги музокаралар бошлашни таклиф қилди. Сербия президенти агар Косово албанлари мустақиллик эълон қилса, бу минтақавий можаролар авж олишига туртки бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.