Вазир журналистнинг ишини назоратга олади

Қирғизистон ички ишлар вазири Мўлдамуса Қўнғантиев 2007 йилнинг 24 октябрь куни Ўш шаҳрида ўлдириб кетилган журналист Алишер Соипов ишини алоҳида назорат остига олганини эълон қилди.

Унинг билдиришича, А.Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан қўшимча маълумотлар ошкор бўлган.

А.Соиповнинг иши тергов муддати тугагани муносабати билан тўхтатиб қўйилган эди. Аммо М.Қўнғантиев бу ишни қайта очиб, унинг боришини қаттиқ назорат қилишга ваъда берди.