Қозоғистонда “Миг-29” русумли ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳарбий машғулотларда иштирок этаётган самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзоларидан бири нобуд бўлган. Иккинчи учувчи тан жароҳати билан ҳарбий госпиталга ётқизилган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.