Бадри Патаркацишвили бевақт оламдан ўтди

Грузия мухолифати етакчиларидан бири Бадри Патаркацишвили Лондонда юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.

Буюк Британия полицияси Бадри Патаркацишвилининг бевақт ўлими юзасидан тергов ишлари олиб борилишини маълум қилди.

“Бу Грузия учун катта йўқотишдир. Биз нафақат таниқли тадбиркор, балки қашшоқлар учун жамғарма ташкил этган, ҳаммага ёрдам бериб келган яхши инсондан айрилдик”,- деди Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе.

52 ёшли Бадри Патаркацишвили январь ойида Грузиядаги президент сайловида номзод сифатида иштирок этган эди. Ўтган ойда Грузия Бош прокуратураси уни давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда айблаганди.