Покистон хавфсизлик кучлари юқори шайлик ҳолатига келтирилди

Шанба куни мамлакатнинг шимоли-ғарбида содир бўлган худкуш ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлганди. Ўлдирилганларнинг аксарияти мухолифатдаги Покистон халқ партияси тарафдорларидир. Душанба кунга режалаштирилган парламент сайловида айнан шу партия кўпчилик сайловчилар овозини олиши кутилаётир. Айни пайтда сайлов давомида хавфсизликни таъминлаш учун мамлакат шаҳарларига 80 мингдан зиёд ҳарбий ташланган.