100 килограмм наркотик модда мусодара қилинди

Тожикистон наркотикларни назорат қилиш давлат агентлиги ходимлари ўтган 9 ой давомида Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ҳамкорлари билан бирга ўтказилган “Тайфун” операцияси натижасида 100 килограм наркотик моддани ноқонуний савдодан тўхтатиб қолди.

Агентлик матбуот хизмати бошлиғи Аваз Йўлдошевнинг маълум қилишича, ҳамкорлик амалиёти давомида афғон қорадорисини Россия ва Қозоғистонга олиб ўтувчи бир неча йирик наркотузилма йўқ қилинган.