Қандаҳордаги портлашда камида 35 киши ҳалок бўлди

Хабарларга кўра, худкуш ўз машинасини халқаро кучлар карвони яқинида портлатиб юборган. Қандаҳор вилояти ҳокими Асадуллоҳ Холид портлашда тинч аҳоли вакилларидан 30 киши ва канадалик уч ҳарбий тан жароҳати олганини билдирди.

Қандаҳор шаҳри яқинида якшанба куни рўй берган портлаш қурбонларининг сони эса 100 кишидан ошиб кетди. Жароҳатланганларнинг аксари оғир аҳволдалиги боис, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин.

Расмий Кобул ит уриштириш томошасида содир этилган бу портлашда “Толибон”ни айблаган бўлса-да, жангарилар бу иддаоларни кескин рад этди.