Косово серблари намойиш ўтказди

Косово шимолидаги Косовка Мировице шаҳрида маҳаллий серблар ўлка мустақиллиги эълон қилинганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Хабарларга кўра, бу намойишда 5 мингга серб иштирок этган. Шунингдек, Приштина ташқарисида ҳам ўлка мустақиллигига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтгани айтилмоқда.