Чегарачилар содир этаётган жиноятлар сони ошмоқда

Қозоғистон ҳарбий прокуратураси чегарачилар томонидан содир этилаётган жиноятлар миқдори ошиб бораётганини маълум қилди. Ўтган йили чегарачилар ва маҳаллий аҳоли ўртасида қурол қўлланилган 47 та зиддият рўй берган.

“Қарийб барча вазиятда қурол қонунга мувофиқ тарзда қўлланилган. Фуқароларнинг чегарачиларга ҳужум қилиш ҳодисалари ҳам бўлган”,- деди Чимкент гарнизони ҳарбий прокурори ёрдамчиси Галимжан Маҳанбетов.

Ноқонуний қурол ишлатишга доир кам сонли ҳодисалар қаторида ўтган йилнинг апрель ойида маст аскарнинг Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни отиб қўйгани ҳам эслатилди. Бу жиноят учун айбдор 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.