Арман мухолифати намойиш ўтказди

Арманистонда ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши мухолифатнинг йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, бу намойишда 25 мингга яқин одам иштирок этган. Мамлакат собиқ президенти Левон Тер-Петросян тарафдорлари сайлов давомида қонунбузарликлар содир этилганини иддао қилиб, қайта сайлов ўтказилишини талаб қилган.