Эрон муносиб жавоб беради

Эрон ҳукумати агар БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Эронга қарши янги санкция қабул қилингудек бўлса, расмий Теҳрон бунга муносиб жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Муҳаммад Али Ҳусайний Эрон “резолюция мазмунидан келиб чиқадиган қарорни вақти келиши билан эълон қилиши”ни билдирди.

Теҳрон расмийсининг бу баёноти Ғарб давлатлари Эронга қарши учинчи босқич санкциялар қўлланишини сўраб, БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилаётган бир пайтда янграмоқда.