ЕИ Косово шимолидаги ходимларини олиб чиқади

Европа Иттифоқи Косово шимолидаги ваколатхонаси ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни мамлакатдан чиқаришга қарор қилди. Бу қарор Косоводаги серб озчилигининг ўлка мустақиллигига қарши норозилик ҳаракатлари бошланганидан бир ҳафта ўтиб қабул қилинди.

ЕИнинг Косоводаги махсус вакили Питр Фейс ташкилот ходимларини тез орада Митровицадаги ваколатхоналарга қайтариш имкони туғилишига умид қилмоқда.

Аввалроқ Вашингтон Сербиядаги элчихонаси вакилларига хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатни тарк этиш тўғрисида кўрсатма берган эди. АҚШнинг Белграддаги элчихонаси пайшанба куни Косово мустақиллигига қарши ўтган намойишлар чоғида ёқиб юборилган.