Жанубий Кореянинг янги президенти қасамёдга келтирилди

Сеулнинг собиқ ҳокими, таниқли тадбиркор Ли Мён Бак ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонган эди. Ли Мён Бак ўзининг сайловолди дастурида мамлакат иқтисодини ривожлантириш ва АҚШ билан алоқаларни мустаҳкамлашни устивор йўналиш қилиб белгилаган эди.

Қасамёд маросимида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди.