НАТО икки аскаридан ажралди

Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида НАТОнинг икки аскари нобуд бўлди, бир нафари жароҳатланди.

Хабарларга кўра, портлаш аскарлар Пактика вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказаётган пайтда рўй берган. Ҳозирча бу воқеага доир қўшимча маълумотлар ошкор қилинмади.