Постсовет давлатларда сил кўпаймоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти собиқ Совет Иттифоқи давлатларида сил касаллиги билан оғриган кишилар сони ортиб бораётганидан ташвиш билдирди.

Ташкилотнинг мазкур муаммога бағишланган ҳисоботида айтилишича, сил касалига чалиниш ҳолатлари Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Россиянинг Томск, Украинанинг Донецк шаҳарлари ҳамда Молдовада кўп кузатилмоқда.