Жорж Буш турк қўшини Ироқдан олиб чиқилишини истайди

АҚШ президенти Жорж Буш Туркия ҳукуматини ўз қўшинларини Ироқ шимолидан олиб чиқишга чақирди. У турк қўшини имкон қадар тез фурсатда олиб чиқилиши лозимлигини билдирди.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳам Анқарада Туркия расмийлари билан музокаралар ўтказиб, айни шу масалани муҳокама қилди.

Р.Гейтснинг билдиришича, мазкур музокаралар чоғида расмий Анқара ўз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқиш муддатини белгиламаган.