Полиция амалдори ҳалок бўлди

Покистон шимоли-шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида уч киши, жумладан, полициянинг юқори лавозимли ходими ҳалок бўлди.

Шимолий Вазиристонга яқин бўлган Банну туманида содир этилган бу портлашда полициянинг яна уч ходими тан жароҳати олган.

Покистоннинг Шимолий Вазиристон ҳудудида “Ал-Қоида” ва “Толибон” жангариларининг бошпана топгани тахмин қилинади.