Шаҳзода юртига қайтарилади

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Афғонистонда ҳарбий хизмат ўтаётган шаҳзода Гарри ўз ватанига қайтарилишини маълум қилди.

Шаҳзода Чарльз ва марҳум малика Диананинг кенжа ўғли Гаррининг Афғонистонда хизмат қилаётгани ҳаммадан сир тутилаётган эди. Бироқ бу сирни фош этувчи видеолавҳа АҚШдаги Интернет сайтларидан бирида пайдо бўлгандан сўнг Буюк Британия Мудофаа вазирлиги шаҳзода Гаррини зудлик билан ўз ватанига қайтаришга қарор қабул қилди.