Россия ЕИ махсус миссияси Косовога киритилишидан норози

Россия Европа Иттифоқи махсус миссиясининг Косовога олиб кирилишини ноқонуний, деб баҳоламоқда.

Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркиннинг таъкидлашича, Косовони назорат қилиш юзасидан 1999 йилда Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган резолюция ўз кучини йўқотгани йўқ. Мазкур резолюцияга мувофиқ Косово БМТ бошқаруви остида қолиши даркор.

Косово 17 февраль куни ўз мустақиллигини эълон қилгандан сўнг ЕИга аъзо давлатлар ўлкага тузилманинг 1800 кишилик махсус ҳуқуқ-тартибот миссиясини киритиш ҳақида қарорни қабул қилган эди.