Эрон Ироққа қарз бермоқчи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳукумати Ироқ инфратузилмаларини қайта тиклаш учун расмий Бағдодга 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз таклиф қилганини билдирди.

2-3 март кунлари эса Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Ироққа сафар қилади. Бу Эрон раҳбарининг 1979 йилги ислом инқилобидан сўнг Ироққа амалга ошираётган илк сафаридир.

Хабарларга кўра, Эрон президентининг Ироқ раҳбарияти билан музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.