АҚШ армиясининг энг мартабали мулозими Ироққа келди

АҚШ ҳарбий штаблари бош қўмондонлари кенгаши раҳбари адмирал Майк Мюлленнинг Бағдодга сафари аввалдан эълон қилинмаганди. Адмирал бу ерда Ироқдаги ҳарбий қўмондонлар ва Ироқ расмийлари билан учрашади.

Унинг бу сафари Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг Ироққа қилган давлат ташрифи билан бир вақтга тўғри келмоқда.