Ленин Душанбени “тарк этди”

1925 йилда Душанбенинг марказий истироҳат боғида пролетариат доҳийси Владимир Ленинга ўрнатилган ягона ҳайкал шаҳар ҳокими буйруғи билан олиб ташланди.

Шаҳар ҳокимининг бу буйруғи ижроси 1 март кечаси пойтахтликлар уйқуга кетган вақтда амалга оширилди.

Шаҳар ҳокими матбуот хизмати бошлиғи Шавкат Саидов Ленин ҳайкали шаҳар маданият бошқармаси омборига топширилганини маълум қилди.

Рус ҳайкалтароши Владимир Козлов бронзадан ишлаган бу ҳайкал ўрнига форс-тожик классик шоири Абу Абдулло Рудакий мажмуаси қад ростлаши айтилмоқда.