ЕХҲТ махсус вакили Арманистонда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус вакили Ереванда Арманистон ҳукумати ва мухолифат вакиллари билан учрашди.

Бу ерда ЕХҲТ вакили ўтказилган президент сайловидан сўнг ҳукумат ва мухолифат ўртасида пайдо бўлган бўҳрондан чиқиш йўлларини излашда воситачилик қилмоқда.

Куни-кеча Ереванда милиция ва сайлов натижаларидан норози намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 8 киши нобуд бўлган эди.
Шанба куни кечқурун эса президент Роберт Кочарян 20 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилганди.