Эрон президенти Ироқда хориж аскарлари бўлмаслигини хоҳлайди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Эрон раҳбари халқаро кучларнинг Ироқдаги ҳозирлигини минтақанинг барча давлатлари учун ҳақорат ва шармандалик, дея баҳолади.

М.Аҳмадийнажот Бағдодга қилган икки кунлик тарихий сафари чоғида Ироқ ҳукумати расмийлари билан учрашиб, саноат, савдо-сотиқ ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликка оид шартномалар имзолади.