Исроил аскарлари Ғазони тарк этмоқда

Бир неча кун давомида ҳарбий амалиёт ўтказиб, ўнлаб фаластинликларни ўлдирган Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасини тарк эта бошлади.

Айни пайтда Ғазо минтақасини назорат қилаётган “Ҳамас” ҳаракати Исроил ҳарбийлари устидан ғалаба қозонилганини эълон қилиб, бундан буён ҳам Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини давом эттиришга ваъда берди.

Бироз аввал Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасига бостириб киришига норозилик тариқасида икки давлат ўртасида олиб борилаётган тинчлик музокараларини тўхтатганини билдирган эди.