Ғарблик кузатувчилар сайлов Россиядаги демократия тамойилларини шубҳа остига қўйганини билдирди.
ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари эса Д.Медведевни қўлга киритган ғалабаси билан табрикламоқда.
Шунингдек, Москвада Д.Медведевнинг ғалабасидан норози бўлиб, акция ўтказган ўнлаб фуқаро милиция томонидан ҳибсга олинди. Айни пайтда Санкт-Петербургда ҳам мухолифат вакиллари норозилик намойишига тўпланаётгани хабар қилинмоқда.
Хабарларга кўра, Д.Медведевни Россиянинг янги президенти сифатида қасамёдга келтириш маросими май ойида бўлиб ўтади.