Абхазия мустақиллиги тан олиниши истамоқда

Грузиянинг айирмачи Абхазия ўлкаси мустақил давлат сифатида тан олиниши юзасидан қилаётган саъй-ҳаракатларни қайта бошлашини маълум қилди.

Абхазия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Гурам Гумбанинг билдиришича, Абхазия парламенти 7 март куни жаҳон ҳамжамиятидан ҳудуд мустақиллиги тан олиниши ва бу давлат билан алоқаларни ўрнатишни сўровчи резолюция қабул қилади.

5 март куни Жанубий Осетия ҳам ўз мустақиллиги тан олинишини талаб қилган эди.