Туркман президенти 10-11 март кунлари Ўзбекистонга сафар қилади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Тошкентга сафари чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожи, минтақадаги долзарб муаммолар муҳокама қилинади.

Ўтказилажак музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликка оид шартномалар имзоланиши ҳам кутилмоқда.