Испанияда парламент сайлови бўлиб ўтди

Сўров натижаларига ишонилса, амалдаги бош вазир Хосе Луис Родригеснинг Социалистик партияси консерватив Халқ партияси устидан ғалаба қозонади. Икки кун аввал Социалистик партия депутати Баск минтақасида ўлдирилганди.

Социалистик партия 2004 йилдаги Мадриддаги портлашлардан сўнг ҳокимият тепасига келган. Ўша портлашларда 191 йўловчи ҳалок бўлганди.