Мухолифат судьяларни лавозимига қайта тиклайди

Покистон мухолифати етакчилари мамлакат президенти Парвез Мушарраф томонидан истеъфога чиқарилган судьяларни ўз лавозимига қайта тиклашга ваъда берди.

18 февраль куни Покистонда ўтказилган парламент сайловида марҳума Беназир Бҳутто етакчилик қилган Покистон халқ партияси ва собиқ бош вазир Навоз Шариф партияси ғалаба қозонган эди.

9 март куни мазкур партия раҳбарлари коалицион ҳукумат тузиш борасида келишувга эришилганини эълон қилди. Бу учрашув чоғида истеъфога чиқарилган судьяларни ўз лавозимига қайта тиклаш қарори ҳам қабул қилинди.