Жорж Буш Польша бош вазирини қабул қилди

Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш Польша бош вазири Дональд Тускни қабул қилди.

АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси бу учрашувнинг диққат марказида бўлди.

Учрашувдан сўнг Жорж Буш мазкур режанинг бир қисми ўлароқ, АҚШ Польша қўшинлари ва мудофаа тизимини замонавийлаштиришга кўмак беришини маълум қилди.