Эстонлар АҚШга визасиз боради

Эстония ҳукумати ўз фуқароларининг АҚШга визасиз боришига оид шартномани имзолади.

Хабарларга кўра, эндиликда Эстония фуқаролари жорий йил якунидан бошлаб АҚШга визасиз бориб келиши мумкин. Латвия ҳукумати ҳам худди шундай шартнома имзолаши кутилмоқда.

Бироқ Эстония ва Латвиянинг бундай ҳаракатлари ЕИнинг ғазабини келтиряпти. Чунки ЕИ ҳам иттифоққа аъзо 27 давлат фуқароларининг АҚШга визасиз бориш масаласида расмий Вашингтон билан музокаралар бошлашга уринмоқда.