Оқ уйда Эронга куч ишлатиш тарафдорлари йўқ

Оқ уй маъмурияти АҚШ ҳукуматида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш тарафдорлари йўқлигини маълум қилди.

Оқ уй матбуот котиби Дана Перинонинг айтишича, Жорж Буш маъмуриятида Эронга қарши уруш бошлаш эмас, балки бу давлат билан дипломатик уринишларни давом эттириш тарафдорлари мавжуд.

Мазкур баёнотдан бир кун аввал АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Уильям Фэллон истеъфога чиқишини билдирганди. Ўтган ҳафтада “Esquire” нашри адмирал Фэллон Эронга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаш борасида Жорж Буш маъмурияти билан тортишувга борганини маълум қилганди.