Бишкекда халқаро анжуман бошланди

Бишкекда “Марказий Осиёда ОИТС эпидемияси, касалликни назорат қилиш ва олдини олиш” мавзусида халқаро анжуман иш бошлади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган мутахассислар ва ҳукумат расмийлари иштирок этмоқда.

Анжумандан асосий мақсад Марказий Осиёда ОИТСга қарши ҳамкорликда кураш, касаллик тарқалиши олдини олиш муаммоларини муҳокама қилишдир.