Бағдодда қонли портлаш уюштирилди

Бағдод марказида содир этилган навбатдаги портлашда 12 киши нобуд бўлди, 60га яқин фуқаро тан жароҳати олди. Ҳозирча бу портлаш ким томонидан содир этилгани аниқ эмас.

Бундан бироз аввал АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги америкалик аскарлар Дажла вилоятидаги ҳарбий амалиёт чоғида тасодифан ироқлик қизалоқни отиб қўйганини ошкор қилган эди.