Имомали Раҳмон карикатураларни қоралади

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларини нашр этган хорижий ахборот воситаларини қоралади.

Ислом анжумани ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Дакарда ўтган саммитида И.Раҳмон Саудия Арабистонининг халқаро аксилтеррор марказини ташкил этиш таклифини ёқлашини билдирди. Шунингдек, у БМТ билан ҳамкорликда аксилтеррор стратегия ишлаб чиқиш ва тузиладиган ташкилотнинг айрим тадбирларини Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказиш таклифини киритди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Тожикистон президенти дунё бўйлаб тинчлик қарор топиши мақсадида мусулмон давлатлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиши ва террорчиликка қарши курашни кучайтиришда аниқ режалар ишлаб чиқиши таклифини ўртага ташлаган.