АҚШ КХДР билан музокараларни давом эттириш ниятида

АҚШ ҳукумати расмий Пхеньян билан Шимолий Кореянинг ядровий дастуридан воз кечишга қаратилган музокараларни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда АҚШнинг ядровий масалалар бўйича музокарачиси Кристофер Ҳилл маълум қилди.

Хабарларга кўра, К.Ҳилл шимолий кореялик ҳамкасби Ким Ке Гван билан муҳим музокаралар ўтказган. АҚШ расмийси КХДРнинг ўз ядровий дастуридан воз кечишига қаратилган олти томонлама учрашувлар бошланишидан аввал бир қатор масалалар муҳокама этилиши даркор, деган фикрларни билдирган.

Мазкур олти томонлама музокараларда АҚШ ва Шимолий Кореядан ташқари Хитой, Россия, Япония ҳамда Жанубий Корея иштирок этмоқда.